Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси прокуратураси ташкил этилганлигининг 30 йиллигига бағишлаб, прокуратура органлари ходимлари ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича мусобақалар бўлиб ўтмоқда.
 
Ушбу мусобақанинг навбатдаги босқичида Мажбурий ижро бюроси терма жамоаси Навоий вилояти прокуратураси терма жамоасига қарши майдонга чиқди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, навбатдаги очколарни қўлга киритди.
 
Эслатиб ўтамиз, гуруҳ босқичининг биринчи турида Мажбурий ижро бюроси терма жамоаси Хоразм вилояти прокуратураси терма жамоаси устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Фойдали ҳаволалар