Ўзбекистон Республикаси прокуратураси ташкил этилганлигининг 30 йиллигига бағишлаб, прокуратура органлари ходимлари ўртасида спортнинг мини футбол тури мусобақалари бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.
 
Гуруҳ босқичи тарзида ўтказилаётган ушбу мусобоқанинг навбатдаги босқичида Мажбурий ижро бюроси терма жамоаси Навоий вилояти прокуратуарси терма жамосига қарши майдонга чиқди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, навбатдаги очколарни қўлга киритди.
 
Эслатиб ўтамиз, гуруҳ босқичининг биринчи турида Мажбурий ижро бюроси терма жамоаси Хоразм вилояти прокуратуарси терма жамоси устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Фойдали ҳаволалар