Бюронинг Хоразм вилояти ҳудудий бўлимлари томонидан ажрашган оилаларни тиклаши, вояга етмаган фарзандларнинг баркамол тарбия топиши, ажрашган оилалар сонининг камайтириш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. 
Ҳусусан, Бюронинг Урганч туман бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 
01.08.2019 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор О.Шариповдан ундирувчи С.Эркаеванинг фойдасига 2 нафар вояга етмаган фарзандлари вояга етгунига қадар алимент ундириш тўғрсидаги ижро ҳужжати мавжуд бўлган.
Давлат ижрочиси томонидан олиб борилган тўғри ҳуқуқий тушунтириш тадбирларидан сўнг уларнинг оиласи яраштирилиб, эндиликда бирга яшаб ҳаёт кечиришмоқда. Оддийгина айтганда, қарздорнинг оиласини тиклаши, вояга етмаган фарзанднинг баркамол тарбия топиши, ажрашган оилалар сонининг камайишига эришилди. 
Шунингдек жорий йилнинг октябрь ойида бўлим ходимлари томонидан қарздор ва ундирувчилар билан олиб борилган профилактик суҳбатлар натижаси маҳсулида 21 та оила яраштирилиб, 50 нафардан ортиқ болаларнинг етим қолишининг олди олинди.

Фойдали ҳаволалар