Мажбурий ижро бюроси Чилонзор туман бўлимига, фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судига асосан, Ю.Х ва унинг уч нафар вояга етмаган фарзандини яшаш хонадонига киритиш тўғрисида ижро ҳужжати келиб тушган.
Мазкур иш бўйича 15 кунлик ихтиёрий муддат белгиланганди.
 
Аммо бу вақт ичида қарздордан садо чиқмагач, унга нисбатан мажбурий ижро чоралари қўлланилишга тўғри келган.
 
Шунингдек, қарздор, Д.Ж.га қаршилик кўрсатиб, уйга киришига тўсқинлик қилади. Бу учун унга МжТКнинг 198-1-моддасига асосан, 1.350.000 сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.
 
Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида Ю.Х ва унинг вояга етмаган фарзандлари яшаш хонадонига киритиб қўйилди.

Фойдали ҳаволалар