Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 64-моддасига кўра, ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар.
 
Болаларнинг ушбу кафолатланган ҳуқуқларини таъминлашда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
 
Хусусан, бугунги кун ҳолатига Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилоят бошқармасининг ҳудудий бўлимлари иш юритувида 10 мингга яқин алимент билан боғлиқ ижро ҳужжатлари  мавжуд.
 
Бугунги кунга қадар вояга етмаганлар фойдасига 15 млрд. сўмдан ортиқ алимент пуллари ундирилиши таъминланган.
 
Ишсиз алимент тўловчиларни ишга жойлаштириш орқали болаларнинг ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида, сектор раҳбарлари билан ҳамкорликда ташкил этилган меҳнат ярмаркаларида 594 нафар ишсизлар бандлиги таъминланган.
 
 
Шу билан бирга, бошқарма томонидан   1.115 та дарз кетган оилалар яраштирилиб, 2.230 нафар болалар ота-она қармоғига қайтарилган. 

Фойдали ҳаволалар