Тошкент шаҳри Миробод туманидаги 175- ва 328-мактабларда Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси «Bugun.uz»га хабар берди.
 
Маълум бўлишича, тадбир «Она тилим, жону дилим» мавзусида мактаб ўқувчилари иштирокида ўтказилган. Унда Мажбурий ижро бюросининг Миробод туман бўлими давлат ижрочилари фаол иштирок этиб, мактаб ўқувчиларига ўзларининг самимий фикрларини билдирган. Шунингдек, уларга миллий адабиёт намояндалари, машҳур адиблар, ёзувчиларнинг асарлари совға қилинган.
 
Тадбирдан кўзланган мақсад ёш авлоднинг она тилига ва ватанга бўлган муҳаббатни шакллантириш ва фидойилик каби туйғуларини ривожлантириб бориш экани қайд этилган.
 
 

Фойдали ҳаволалар