Коррупция ҳар қандай давлат ва жамиятнинг барча соҳалари ривожланишига жиддий путур етказади, тарққиётни секинлаштиради, давлатни ич-ичидан емириб боради, халқни хонавайрон этади, ҳуқуқ ва манфаатлар бузилишига сабаб бўлади. Бугунги кунда бутун жаҳон миқёсида ушбу жиноятга қарши курашиш энг долзарб масалалардан бирига айланган. Айни пайтда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашишнинг барча ҳуқуқий асослари яратилган. Бу борада ҳар биримиздан ҳушёрлик ва масъулиятлилик талаб этилади.

Мажбурий ижро бюросининг Қумқўрғон туман бўлими биносида “Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусида Бюро органларида хизмат қилаётган ходимлар, диний идора ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Бюронинг Сурхондарё вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ҳамид Тоғаев мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш ва бу борада амалга оширалётган ишлар ҳақида атрофлича тўхталиб, барчани огоҳликка чақирди.

Бўлиб ўтган тадбирда Қумқўрғон туман диний идора вакили ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб, муқаддас ислом динимизда коррупцион ҳолатларнинг қаттиқ қораланиб келганлигини такидлади.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, фуқароларимизнинг фаоллиги кузатилмаса, коррупция ҳуқубузарликлари, тамагирлик каби ҳолатлар ҳақида тегишли давлат идораларини огоҳлантирмаса, хабар бермаса ушбу иллатдан бутунлай қутилишнинг иложи йўқ. Коррупцияга қўл уриш натижасида айрим ғаразли мақсадга эга шахсларнинг бу каби иллати сабабли ҳалол ва ўз меҳнат фаолиятига содиқлик билан сидқидилдан хизмат қилиб келаётган ходимларнинг ҳам номига доғ тушиши ачинарли ҳолатлардан яна биридир.

Ҳар қандай кўринишдаги коррупциянинг содир этилишида, уларнинг кўпайишида ва ўз вақтида барҳам берилмаслигига ўзимизнинг бефарқлигимиз, лоқайдлигимиз сабаб бўлиб келмоқда. Ҳар бир фуқаро коррупция жиноятларига гувоҳ бўлганида бундай ҳолат ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга қўрқмасдан хабар бериши лозим. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот бераётган шахсларнинг давлат ҳимоясида бўлиши кафолатланган ҳамда бу тўғрисида ахборот бераётган шахсларни таъқиб этиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланган.

Фойдали ҳаволалар