Бугунги кунда Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан алимент тўловлари бўйича қарздорларнинг масъулиятини ошириш борасида тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда. Бу еса ўз самарасини бермоқда.
 
Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 01.04.2016 йил кунги ижро варақасига асосан қарздор A.Юсуповдан ундирувчи К.Юсуповнинг фойдасига 2 нафар фарзанди моддий таъминоти учун тўртдан бир қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган.
 
Олиб борилган тарғибот тадбирлари самара бериб, қарздор ота олдиндан фарзанди вояга етгунга қадар бўлган 58 млн сўм алимент пулларини ундирувчи К.Юсуповага тўлиқ тўлаб берди.
 
Шундан сўнг, алимент ундириш тўғрисидаги ижро хужжати амалддаги Қонуннинг 41-моддаси 1-бандига асосан амалда тамомланди.

Фойдали ҳаволалар