Айни пайтда, фуқароларнинг одил судловга бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш, суд ҳокимиятининг нуфузи ва таъсирчанлигини кучайтириш мақсадида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросининг самарадорлигини янада ошириш  мақсадида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро Бюроси ваколатига тааллуқли ишлар бўйича терговга қадар текширув ва суриштирув, шунингдек тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириб келмоқда.
 
Хусусан, Бюронинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан амалга оширилган тезкор-қидирув фаолият натижасида жорий йилнинг 8 ойида жами  131 нафар жисмоний шахслар ва 87 та автотранспорт воситалари топилиб, қарздорлардан 4,1 млрд. сўмдан ортиқ пул маблағлари ундирилган.
Мисол учун, Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан 30,7 млн. сўм миқдоридаги давлат божини хўжалик юритувчи субъектдан ундириш белгиланган бўлиб, бироқ қарздор томонидан қарздорлик бартараф қилинмаганидан сўнг, корхонага қарашли автотранспорт воситасига қидирув эълон қилинган.
Қидирув фаолияти тезкор ва самарали  амалга оширилганлиги боис, автотранспорт воситаси топилиб мажбурий ижрога қаратилди ва қарздорлик тўлиқ бартараф қилинди.

Фойдали ҳаволалар