Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сонли “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, Бюронинг ҳудудий бошқармалари иш юритувига алоҳида муҳим аҳамиятга эга бўлган ижро ҳужжатлари қарздор-юридик шахс хорижий давлатнинг резиденти ҳисобланган ижро ҳужжатлари тааллуқли эканлиги белгиланган.

-Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро вилояти Ромитан туманлараро судининг 10.02.2021 йил 10 февралдаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор Корея Республикасининг “Hankook Agricultural Materials Co” корхонасидан ундирувчи Жумаев Санжар Ҳикмат ўғли фойдасига 15 минг АҚШ доллари ва 5,9 млн. сўм давлат божи ундириб бериш асосида, - дейди МИБ Бухоро вилоят бошқармаси алоҳида муҳим ижро ишларини ижро этиш шўъбаси инспектори Садриддин Жўраев. -Бухоро вилояти судининг 2021 йил 20 апрелдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Корея Республикасининг “Hankook Agricultural Materials Co” корхонасидан ундирувчи “TRANS VOSITA” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 44.000 АҚШ доллари миқдорида жарима, олдиндан тўланган 13,6 млн. сўм давлат божи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари 2021 йил 9 июнда Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, ходимларнинг тезкорлиги ва олиб борилган тадбирлар натижасида Тошкент вилоятида яширилган “Hankook Agricultural Materials Co” корхонасига тегишли бўлган 2,68 га ер майдонига қуриш учун мўлжалланган жами 17 дона контейнерлардаги иссиқхона ускуна ва анжомлари аниқланди. Натижада рўйхатга олиниши таъминланди. 5 дона контейнердаги ускуналар Бухоро шаҳридаги сақлаш омборхонасига олиб келиниб жойлаштирилди.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор “Hankook Agricultural Materials Co” корхонасидан 66.524 АҚШ доллари ундирилиши таъминланди. Хатланган мол-мулклар эгасига қайтарилди ва ижро ҳужжати амалда тамомланди.

Фойдали ҳаволалар