Мажбурий ижро бюроси Олмазор туман бўлими иш юритувида Олмазор туман ДСИнинг қарорларига асосан қарздор «ОНИКС Тошкент» МЧЖдан ундирувчи ДСИ фойдасига жами 1 млрд. 659 млн. 570 минг 878 сўм солиқ қарздорлиги, бундан ташқари, Тошкент туманлараро Иқтисодий судининг ижро варақаларига асосан ундирувчи корхоналар фойдасига жами 2 млрд. 630 млн. 921 минг 527 сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати ҳам МИБ туман бўлими иш юритувига келиб тушган бўлиб, давлат ижрочиси Г.Абдуллаев томонидан ижро иши юритиш қўзғатилиб тарафларга юборилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор корхонадан ундирувчи ДСИ фойдасига жами 208 млн. 004 минг 675 сўм солиқ қарздорлиги ҳамда ундирувчи тадбиркорлар фойдасига жами 127 млн. 868 минг 452 сўм қарз миқдори қисман ундирилган.

Шунингдек, олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида бўлим давлат ижрочиси томонидан қарздор корхонага тегишли бўлган кисларод ишлаб чиқариш дастгоҳи, генератор, кондиционер чиллер хатланди. Жами 4 млрд. 435 млн. 873 минг 817 сўмга баҳоланган қарздорпнинг мол-мулки электрон аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда.

Фойдали ҳаволалар