Жорий йилнинг 2 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.10.2020 йилдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Кубоги” спорт ўйинлари ўтказилди.

Тадбирда, Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси ва туман (шаҳар) бўлимлари ходимлари спортнинг мини футбол, стол тенниси ва шахмат тури бўйича фаол қатнашиб, муросасиз кечган ўйинларда куч синашди.

Бир кун мобайнида давом этган ўйинларда, мини футбол бўйича фаҳрли 1-ўринни бошқарма терма жамоаси, 2-ўрин Бюронинг жанубий туман бўлимлари терма жамоаси ва 3-ўринни бошқарманинг иккинчи терма жамоаси эгаллади.

Стол тенниси бўйича эса, 1-ўрин Беруний туман бўлими давлат ижрочиси М.Сейтимов ва  2-ўрин Қораўзак туман бўлими бошлиғи Б.Тулеповларга насиб қилди.

Шунингдек, шахмат ўйинлари бўйича 1-ўрин бошқарма катта инспектори Ш.Қутибаева ва 2-ўринни Қонликўл тумани бўлими депозит бўйича мутахассиси Қ.Джоламанов эгаллади.

Мусобақа қатнашчилари ташкилотчилар томонидан медал, диплом ва қиммат баҳоли совғалар билан мукофотланди.

Фойдали ҳаволалар