Жорий йилнинг 20 июль куни ижтимоий тармоқларда Навоий ичимлик сув қурилиш МЧЖ фойдасига қарздор маблағлари МИБ Юнусобод туман бўлими томонидан ундириб бермаётгани ҳақида хабарлар жойлаштирилди.
 
Мазкур хабар бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди.
 
Аниқланишича, бўлим иш юритувидаги Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 10.03.2021 йилдаги 4-1001-2107/689-сонли ҳамда 19.04.2021 йилдаги 4-1001-2105/3821-сонли ижро варақаларига асосан қарздор “International car rent” МЧЖ.дан ундирувчи “Navoiy ichimlik suv qurilish” МЧЖ фойдасига қарздорлик ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари мавжуд.
Қарздор томонидан ижро ҳужжати талабини иҳтиёрий муддатда бажармаганлиги сабабли, Қонуннинг 771-моддасига асосан ижро йиғими ундириш тўғрисида ва 46-моддаси 5-қисми, 47,53 ва 86-моддаларига асосан қарздорнинг ҳисоб рақамларига банд солиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, тегишли банк муассасаларига ижросини таъминлаш учун юборилган.
Қарздор ҳисоб рақамларида етарли пул маблағлари йўқлиги сабабли 2-сонли Картотекага кирим қилинганлиги маълум бўлди.
Шунингдек, Ижро ҳаракатлари давомида қарздор “International car rent” МЧЖ. ҳисобидан ундирувчи “Navoiy ichimlik suv qurilish” МЧЖ фойдасига жами 93 млн. 428 минг сўмлик пул маблағлари қисман ундирилган.
Ҳозирда, қарздорга асосан тегишли автотранспорт воситаларига нисбатан 08.05.2021 йилда қидирув эълон қидирув қилинган бўлиб, натижаси бўйича аниқланган автранспорт воситалари электрон “E-AUKSION” савдо майдонасига орқали сотиш чоралари кўрилади.

Фойдали ҳаволалар