Мажбурий ижро бюроси Хонқа туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 27.10.2020 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор М.Д.дан ундирувчилар Н.Қ. ва С.М.ларнинг фойдасига Хонқа туманида жойлашган уйдан бирига киритиш билан боғлиқ ижро ҳужжати мавжуд.
 
Қарздор томонидан белгиланган ихтиёрий муддатда ундирувчиларни уйга киритмай, қонун талабларига бўйсунмади.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида ижро ҳужжатида белгиланган яшаш хонадонига ундирувчи фуқаролар киритиб қўйилиб, ижро иш юритуви амалда тамомланган.

Фойдали ҳаволалар