Жиноят ишлари бўйича Ховос туман судининг 2020 йил 10 июндаги ижро варақасига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан судланган З.К.дан ундирувчи фуқаро Б.Т. фойдасига жами 79.681.275 сўм етказилган зарар ундирилиши белгиланди.

Мазкур суд ҳукми бўйича қарздор қонуний талабларни бажармаслик учун турли хил алдов йўлларини қўллади.

Бироқ, Мажбурий ижро бюросининг Ховос туман бўлими давлат ижрочилари ўзларига берилган қонуний ваколатларидан тўлиқ фойдаланган ҳолда фуқаро Б.Т.нинг бузилган ҳуқуқларини тиклаб, унинг фойдасига 79.681.275 сўм тўлиқ ундирилиши таъминланди.

Мазкур ижро ҳужжати бўлим томонидан ижро иш юритуви Қонунининг 41-моддасига асосан амалда тамомланди.

Фойдали ҳаволалар