Навоий вилояти Фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судининг 2013 йил 28 январдаги қарздор А.Т.дан ундирувчи А.М. фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/4 қисми миқдорда алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжат собиқ суд ижрочиларининг Конимех туман бўлими иш юритувига келиб тушиб, ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Қарздорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқишига вақтинча чеклов ўрнатилган.

– Қарздор Конимех туман ободонлаштириш бўлимида ишлаб келаётганлиги аниқланиб, 2014 йил 9 сентябрда “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 64-моддасига асосан, ундирув унинг иш ҳақига қаратилган, – дейди Мажбурий ижро бюроси Конимех туман бўлими бошлиғи Турсунбой Рустамов. – Қарздор жорий йилнинг 25 июн куни четга чиқиши кераклиги, лекин унга нисбатан чеклов ўрнатилганлиги сабаб, чиқаолмаётганлиги, чекловни бекор қилишни талаб қилиб, бўлим ходимларига ариза билан мурожаат қилган. Ходимларнинг у билан профилактик суҳбат ўтказиши натижасида қарздор фарзанди 18 ёшга тўлгунига қадар 32 миллион 400 минг сўм пул маблағини олдиндан тўлаб берди.  

Тарафларнинг муросага келиши натижасида суд қарори ижроси тўлиқ таъминланди.  

Фойдали ҳаволалар