Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилояти бошқармасида юридик техникум ёшлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда битирувчи ёшлар Бюро органларининг вазифалари ва функциялари, тизим фаолияти билан яқиндан танишди. Ёшларда давлат ижрочиси касбига бўлган қизиқишни уйғотиш, касбий кўникмаларини шакллантириш борасида маслаҳатлар ва тегишли тавсиялар берилди. Тадбир давомида иштирок этган юридик техникум битирувчи ёшлари Бюро органларига ишга кириш учун ҳужжат топширишини билдирди.

– Бюро фаолияти билан яқиндан танишдик, – дейди Бухоро вилояти юридик техникуми битирувчиси Шахзод Файзуллаев. – Шу ерда фаолиятимни давом эттириш мақсадида ҳужжат топширишни режалаштиргандим. Бугун мана шу мақсадимни айтдим, ўзимга керакли саволларга жавоблар олдим.

– Учрашувда Бюро фаолиятида ходимларга яратилган имкониятлар ва қулайликлар, ижро жараёнида юзага келадиган низоли ҳолатларга ечим топиш борасида ҳам фикр алмашилди, – дейди Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилоят бошқармаси катта инспектори Илҳом Турсунов. – Тадбирда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қили. Уларнинг саволларига соҳа ходимлари жавоб берди.

 

Фойдали ҳаволалар