Қашқадарё вилоятида 2021 йилнинг биринчи ярмида 10 мингдан ошиқ қарздор фуқаронинг хорижга чиқишига тақиқ қўйилган. Бу ҳақда МИБ вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармасининг Қидирув шуъбаси томонидан ўтган 6 ой давомида амалга оширилган ишлар таҳлилини эълон қилди. Унга кўра вилоятда:

  • 10 728 нафар қарздор фуқаронинг мамлакат ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган;
  • Қидирувга берилган 441 нафар қарздор фуқародан (шундан 437 таси алимент бўйича) 202 таси топилган;
  • қидирув натижасида топилган фуқаролардан 319 миллион 200 минг сўм қарздорликлар ундирилган;
  • 266 та қидирувга берилган автомототранспорт воситаларидан 175 таси топилган;
  • Автомототранспорт воситаларининг топилиши натижасида 17 миллиард 702 миллион сўм қарздорликлар ундирилган.

 

https://kun.uz/news/2021/07/10/qashqadaryoda-2021-yilning-birinchi-yarmida-10-mingdan-oshiq-qarzdor-shaxsning-xorijga-chiqishiga-taqiq-qoyilgan

Фойдали ҳаволалар