Жорий йилнинг 9 июнь куни Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси томонидан матбуот анжумани ўтказилди. Унда жорий йилнинг ўтган 5 ой мобайнида Бюро ходимлари томонидан амалга оширилган ишлар кўлами таҳлил қилинди.

Ўтган давр мобайнида жами 948 млрд. сўмлик ижро ҳужжатларининг ижроси тамомланиб, шундан 538 млрд. сўмлик 39 мингта ижро ҳужжатлари амалда ундирилиши таъминланган.Амалда ундирув

ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 313 млрд сўм ёки 140 фоизга ортганлигини кўрсатмоқда.

Яъни, жорий йилнинг 5 ойида 267 млрд. сўмлик давлат,

247 млрд. сўмлик ҳўжалик юритувчи субъектлар ва 24 млрд. сўмлик фуқаролар фойдасига пул маблағи ундирилиши таъминланди.

Ундирувларнинг ортиши ўз навбатида фуқаролар, ҳўжалик юритувчи субъектлар ва давлат манфаатларига ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Шунингдек, солиқ қарзини ундириш билан боғлиқ 23 мингта ижро ишлари бўйича 244 млрд. сўм маблағ амалда ундирилишига эришилган бўлса, давлат даромадига ўтказилган мол-мулклар ижроси билан боғлиқ ижро ишлари бўйича 5 млрд. сўм пул маблағи келиб тушган.

Жиноят оқибатида етказилган зарарни ундириш билан боғлиқ 35 та ижро ишлари бўйича 2 млрд. сўм амалда ундирилиши таъминланган.

Жиноий ва маъмурий жарима ундириш билан боғлиқ 19 мингта ижро ишлари бўйича 9,2 млрд. сўм ундиришга эришилган.

Шу билан бирга, суд қарорлари асосида қонунга хилоф равишда ишдан бўшатилган 28 нафар шахслар ишга тикланди ва тўланмай қолган 225 млн сўмлик иш ҳақлари ундирилган.

Фойдали ҳаволалар