Поплик А.Самсақов турмуш ўртоғи Ш.Раҳимова билан оилавий келишмовчилик сабаб ажраб кетишганидан сўнг уч нафар фарзанд она қарамоғида қолади. Албатта, бундай ҳолатда болалар тарбияси, уларнинг эҳтиёжлари учун маблағ керак. Онанинг аризаси билан фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг буйруғига кўра отадан айри ўсаётган фарзандлар учун алимент ундириш белгиланади. Амалдаги тартиб-қоидалардан келиб чиқиб, фуқаро А.Самсақов билан алиментни ўз вақтида тўлашлиги ёки вояга етгунга қадар бир йўла тўлаб бериши мумкинлиги тушунтирилади. Ота, барибир отада. Зурриётлари тақдири учун у қайғурмаса, ким қайғуради.

— Ўз бурчини тўғри англаган ота яқинда бизга уч нафар фарзанди учун 18 ёшга қадар бўлган даврга ҳисоб-китоб қилиб беришларини сўраб мурожаат этди, — дейди Мажбурий ижро бюроси Поп туман бўлими бошлиғининг ўринбосари Иқболжон Ҳайитқулов. — Давлат ижрочиси бу маблағ 220 миллион сўмни ташкил этишини маълум қилгач, А. Самсақов фарзандлари учун алимент пули ўрнига алоҳида ҳовлини тақдим этди.

 

 

https://xs.uz/uzkr/post/poplik-ota-uch-nafar-farzandi-uchun-aliment-orniga-alohida-hovli-taqdim-etdi

Фойдали ҳаволалар