Мажбурий ижро бюроси Ҳазорасп туман бўлими иш юритувидаги, фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 07.08.2019 йилдаги ижро варақасига асосан ундирувчи АТ “Асакабанк” Хоразм вилоят филиали фойдасига қарздор МЧЖ ҳамда шерик жавобгарлар Г.А, М.М., Ш.Н., Ш.Х ва Х.Ў.лардан жами 1.315.002.336 сўм кредит қарзи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўлим иш юритувига келиб тушиб, ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, тарафларга қарор нусхаси топширилиб, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорларга тегишли бўлган 2017 йилда ишлаб чиқарилган “Lacetti” русумли, 2015 йилда ишлаб чиқарилган “Spark” русумли, 2017 йилда ишлаб чиқарилган “Spark” русумли автотранспорт воситалари ҳатланиб, тегишли тартибда бахолиб, электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази оркали “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида сотилиб, қредит қарздорлигига ўтказилди.
Бундан ташқари мазкур ижро ҳужжатти ижросини таъминлаш мақсадида қарздор МЧЖ га тегишли бўлган бино ҳатланиб, ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази оркали “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида сотиш учун чиқарилиши таъминланди.

 

 

 

https://hordiq.uz/2021/06/08/qarzdorlik-uz-vaqtida-tulanmagach-avtomashinalar-elektron-savdo-quyiladi/?lang=cir\

Фойдали ҳаволалар