Ижтимоий тармоқларга Нишон туманида яшовчи фуқаро М.Овлаев томонидан қилинган видеомурожаат жойлаштирилди. Мурожаат Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўрганилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг ижро варақасига асосан жавобгар М.Овлаев томонидан Нишон тумани "Юксалиш" МФЙ, "Келажак" кўчасида ўзбошимчалик билан қурилган умумий майдони 29.25 кв.метр, уй-жой, ҳожатхона 1.5х1.5 кв.метр ўлчамдаги ҳовли деворни ўз ҳисобидан буздириш ва ер участкасидан мажбурий тартибда чиқариш белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг хатида ушбу фуқаролик ишини кассация тартибида кўриш учун Олий судга юборилиши сўралган ва кассация тартибида кўрилгунига қадар суд қарори ижроси вақтинча тўхтатилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг хатида суд қарорининг ижроси вақтинча тўхтатиш ҳақидаги кўрсатма бекор қилинган.

Шундан сўнг 11 ва 20 май кунлари жавобгар М.Овлаев ва бошқалар фаол қаршилик кўрсатилганлиги сабабли ижро ҳаракатларини амалга оширишнинг имкони бўлмаган.

 М.Овлаев томонидан ўзбошимчалик билан қурилган ҳожатхона ва қисман ҳовли девори ўз ихтиёри билан бузилган.

Ижро ҳужжатида кўрсатилган уй-жой ва ҳовли деворларини бузиш учун тайинланган мажбурий ижро ҳаракатларига қарздорлар огоҳлантирилишига қарамасдан улар бу жараёнда иштирок этишдан бўйин товлаган ва ижро ҳаракатларини амалга оширишда қатнашмаган.

Шу сабабли ижро ҳаракатлари "Юксалиш" МФЙ раиси ўринбосари, ИИБ участка нозири ва бошқа масъул шахслар билан биргаликда олиб борилиб, ёрдамчи бино ва ҳовли девори мажбурий буздирилган.

 Ижро ҳаракатлари давомида ёрдамчи бино ичида мавжуд бўлган 1 дона нон печи, ғишт қуйиш мосламаси ва бошқа буюмлар қарздорлар йўқ бўлганлиги сабабли хатлаб олиниб, вақтинчалик сақлаш мақсадида бўлимга олиб келинган.

 Шундан сўнг жавобгарга ушбу жиҳозларни олиб кетиши ҳақида ёзма ва оғзаки равишда чақирув хати юборилган бўлса-да, мулкларини олиб кетмаган.

 

 

https://uza.uz/uz/posts/izhro-harakatlarida-qonunbuzilish-holati-aniqlanmagan_273955

Фойдали ҳаволалар