Жорий йилнинг 03 июнь куни Telegram ижтимоий тармоғининг Bahodir Ahmedov каналида “МИБда сокрашениега тушганлар фарёди” деган мазмунда хабар тарқатилган.
Мурожаатда Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти бошқармасининг Чиноз тумани бўлими собиқ ходими томонидан якуний ҳисоб-китоб пуллари ва кмопенсация маблағларини оломаётгани, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига тегишли ҳужжатларни тақдим эта ололмаётгани ва бошқа масалалар баён этилган.
Мазкур мурожаат, унда кўтарилган масала юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Бюронинг Тошкент вилояти бошқармасининг собиқ ходимларига меҳнат қонунчилигида назарда тутилган муддатга мувофиқ, келадиган кунлар учун пуллик компенсация тўловлари жами 477 нафар ходимларга 1.161.639.0 минг сўм пул маблағлари тўлиқ тўлаб берилган.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига асосан муддатга мувофиқ келадиган кунлар учун Бюронинг Чиноз бўлимининг 20 нафар ходимларига 47 155 минг сўм пуллик компенсация тўловлари жорий йилнинг 17 август кунида тўлиқ амалга оширилган.
Ҳозирда тўловлар босқичма-босқич амалга оширилиб, Бюронинг Чиноз бўлимининг 22 нафар ходимларига фойдаланилмаган меҳнат таътили учун ҳисобланган якуний ҳисоб китоб бўйича жами 203 410,0 минг сўм маблағ тўловлари босқичма-босқич тўлаб берилган.
Муқаддам, Бюронинг Тошкент вилояти ёки Чиноз туман бўлимида фаолият кўрсатган ходимларнинг ишлаганлиги ҳақидаги тегишли ҳужжатларни олиш масаласида Бюронинг Тошкент вилоят бошқармаси Кадрлар ва Ишлар бўлимига мурожаат этиш сўралади.
 

Фойдали ҳаволалар