Яхши биламизки, мамлакатимизда суд ва бошқа органлар қарорларини ижросини таъминлаш ва орқали жамиятда адолатнинг қарор топишига хизмат қилаётган Мажбурий ижро бюроси 4 йил муқаддам Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил қилинган эди.

Дастлаб, ўз фаолиятида суд ва бошқа органлар қарорлари ижросини таъминлаш билан бирга энергия ресурслари, сув таъминоти ҳамда қаттиқ маиший чиқинди соҳасидаги тўловларни ундириш ишлари билан шуғулланган МИБ органлари ижобий кўрсаткичларга эришди.

 Ҳозирда ҳам МИБ органлари - суд ва бошқа органлар қарорларини сўзсиз ижросини таъминлаш борасида самарали ишларни олиб бормоқда.

Ўтган даврда 65,4 трлн. сўм ундирилиб, ўтган йилларнинг мос даврига нисбатан ундирув 34,4 трлн. сўмга ёки 111 фоизга кўпайган.  

Долзарб йўналишлардан бири бўлган алимент қарздорлигини ундириш масаласида тубдан ўзгача ёндашув тадбиқ этилиб, натижада 55 мингдан зиёд тарафларни яраштириш асосида тамомланди ва оилалар қайта тикланди.

Шунингдек, ижро ҳужжатлари бўйича қидирувдаги 12 215 та жисмоний шахслар топилди, шундан 70,7 млрд. сўм ундирилиши таъминланди, шунингдек, қидирувга берилган автотранспорт ҳамда техника воситаларидан 10 696 таси топилди ва 389,2 млрд. сўм ундирилиши таъминланди.

МИБ ўз фаолиятида ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан унумли фойдаланилмоқда.  

Ҳозирда алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизими алимент мажбуриятларининг банк ҳисобварағи билан интеграция қилинди.  

Бу эса, алимент олувчи фуқароларнинг эндиликда маблағларни масофадан туриб пластик карточка орқали олиш имокиятини беради.

Мобиль алоқа воситаларидан фойдаланувчилар учун MIB.UZ  (Play Market иловаси) махсус дастури жорий қилинди.

Бу тизим алимент ва бошқа қарздорликлар ҳақидаги маълумотларни олиш,  мавжуд тақиқларни билиш, ижро ишлари жараёнини кузатиш имкониятларини тақдим этади.

Янги жорий яна бир янгилик Бюронинг расмий “mib.uz” сайти ҳамда мобиль алоқа воситаларидан фойдаланувчилар учун MIB.UZ  тизимидаги  

“Бўлажак ҳамкорингизни биласизми?” саҳифаси орқали фуқаро ва тадбиркорларимизнинг ҳамкорлик қилмоқчи бўлган субъектларни амалда ундириш имкони бўлмаган ва тўлов қобилиятисиз  мавжуд қарздорлиги тўғрисида маълумот олиш имконини беради.

 

 

https://uza.uz/uz/posts/mib-tashkil-etilganiga-4-yil-toldi_271493

Фойдали ҳаволалар