Ҳар йили 9 май мамлкатимизда “Хотира ва Қадрлаш куни” сифатида нишонланиб келинади. 
Инсон бор экан, хотира – муқаддас. Ҳеч ким, ҳеч нарса эсдан чиқмайди.
 
Кунлар кунларни, йиллар йилларни қувиб, бу кўҳна дунё, шу сирли коинот яралганидан бери айлангани-айланган. Оқар йиллар эса инсоннинг умри боқий эмаслиги онгимизда хотира деган тушунчани пайдо қилган бўлса, ажаб эмас.
 
ХОТИРА...
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармасининг Янгиҳаёт, Юнусобод ҳамда Яшнобод туман бўлимлари раҳбар ва ходимлари томонидан ҳудуддаги уруш ва меҳнат фахрийларини, нуронийларимизни йўқладилар. Қариси бор уйнинг париси бор дейди доно халқимиз.
 
Ўша маъшум уруш йилларида фронт ортида меҳнат қилган, юрт тинчлиги учун курашган ўзбек аёли, ҳали 18 баҳорни қаршиламай ҳаётнинг гўзал онларини ҳис этмаган ўзбек ўғлонлари ҳам она Ватан ҳимояси учун урушга отланган.
 
Йиллар ўтсада, уруш тугаган бўсада ўз ўғлини ҳамон кутган оналар қанча эди, бешигида фарзанди улғайди, лекин бир марта бўлсада  отасини кўрмай улғайган фарзандлар қанча эди.
 
Ота боболаримизнинг мардонавор курашлари сабаб бугун фаровон ҳаётда яшаяпмиз, тинч хотиржам фарзандларимиз улғайишмоқда. Тинч юртга тўйлар байрамлар ярашади. Байрам арафасида азиз нуронийларимизни йўқлаб улар билан узоқ уруш йиллари хотирланди, ўтганларнинг ҳақларига дуолар қилинди.

Фойдали ҳаволалар