Мажбурий ижро бюроси матбуот хизматининг Zamon.uz’га тақдим қилган маълумотларига кўра, бюронинг Яшнобод туман бўлими иш юритувида Косон туманлараро Иқтисодий судининг 19.04.2021 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор “O`zbekneftgaz” АЖдан ундирувчи Қашқадарё вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси фойдасига жами 1 млрд. 206 млн. 328 минг 716 сўм қарз ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд бўлиб, ижро ҳужжати давлат ижрочиси Ғ.Маккамов томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш қўзғатилган.
 
Қайд этилишича, дастлаб қарздорга ижро ҳужжжати юзасидан ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўлиқ тушунтирилиб, белгиланган тартибда ихтиёрий муддат берилган. Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга нисбатан мажбурий ижро чоралари қўлланилиб, унга тегишли барча валюта, махсус блок ва иккиламчи ҳисоб варақлар аниқланилиб, ҳамда қарздорнинг низоми ва уставидан нусха олиниб, асосий воситаларга ва қарздорга тегишли бўлган барча кўчар ва кўчмас мол-мулкларига банд солиниб, қарздорга тегишли банд солинган мулкларни давлат ижрочиси томонидан реализация қилиш чоралари кўрилган.
 
Шу даврда 04.05.2021 йилдаги тўлов топшириқномага асосан қарздор ташкилотдан ундирувчи Қашқадарё вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси фойдасига жами 1 млрд. 206 млн. 328 минг 716 сўм қарздорлик тўлиқ ундирилиб, Қонуннинг 41-моддасига асосан ижро ҳужжатини амалда тамомлаш тўғрисида қарор қабул қилинган.
 
 
 

Фойдали ҳаволалар