Мажбурий ижро бюросининг Миробод туман бўлими иш юритувига Тошкент туманлараро Иқтисодий судининг 04.01.2021 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор "O'ZTEMIRYO'LQURILISHMONTAJ"дан ундирувчи "TEXNIK DIZEL SERVIS" МЧЖ фойдасига 334 млн. 333 минг сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 18.01.2021 йилда келиб тушган ва шу куннинг ўзида ижро ҳужжати қонуннинг 23-моддасига асосан қўзғатилиб, қарори қарздорга ижро қилишлик учун юборилган.
 
Қарздор давлат ижрочиси томонидан берилган ихтиёрий муддат ичида қарздорликни қопламаганлиги сабабли мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган. Ижро ҳаракатлари давомида МИБ портал электрон дастури орқали тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилди, олинган жавобларга кўра қарздорга тегшили бўлган мол-мулкларга банд солинган.
 
Давлат ижрочиси Ф.Рузиев томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг ҳисоб рақамларига инкассо қўйилиб, қарздорнинг ҳисоб рақамидан 334 333 минг сўм қарз суммаси ундирилиб, қонуннинг 41-моддаси, 1-бандига асосан ижро иш юритуви  тамомланган.
 
 
 

Фойдали ҳаволалар