Жорий йилнинг 8 апрель куни Ижтимоий тармоқларда МИБ Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси раҳбарияти томонидан ходимларни ишга қабул қилишда, лавозимга тайинлашда ва даражали унвон беришда таниш-билишчилик ва коррупцион ҳолатларга йўл қўйилаётганлиги баён этилгани боис, аризада кўрсатилган ҳолатларни ўрганиш сўралган. 
Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган ўрганиш ишлари якунланди.
 Текшириш давомида Бюронинг Хўжайли тумани бўлими бошлиғи Қ.Есенбеков, Тахтакўпир тумани бўлими бошлиғи Р.Сейтназаров, Нукус шаҳар бўлими бошлиғи И.Арзиев, Қонликўл тумани бўлими бошлиғи А.Толыбаев, Мўйноқ тумани бўлими бошлиғи М.Балтабаев ва Амударё тумани бўлими бошлиғи Р.Балтабаевларнинг таниш-билишчилик орқали бўлим бошлиғи лавозимига тайинлангани;
- Тахтакўпир тумани бўлими бошлиғи Р.Сейтназаровни курсдоши З.Даулетов қўллаб келиши ҳақидаги ;
- Нукус шаҳар бўлими бошлиғи И.Арзиевнинг бошқарма бошлиғи А.Юлдашев билан ўзаро таниш-билишчилик алоқалари
- Қонликўл тумани бўлими бошлиғи А.Толыбаевнинг интизомий жазога тортилган бўлсада, унга даражали унвони берилгани;
- Мўйноқ тумани бўлими бошлиғи М.Балтабаев ва Амударё тумани бўлими бошлиғи Р.Балтабаевлар ўзаро қариндош бўлганида ҳолда, хизмат олиб бораётгани;
- Ш.Бабажановнинг 2019 йил май ойида олган интизомий жазодан сўнг, бошқармаси шўъба катта инспекторига тайинлангани;
- Қ.Турсинбоевнинг ишга қайта тикланганлиги; 
- Бошқарма бошлиғининг ўринбосари У.Абдиевнинг куни соат 20:00дан 22:00 гача, айрим кунлари 23:00гача мажлисбозликни даво эттириб келаётгани;
- бошқарма бошлиғи А.Юлдашев ўз ходимларини ҳақорат қилаётгани, меҳнат қонунчилигига амал қилмасдан, соат 22-00 га қадар ишлатаётгани ҳақидаги ва бошқа ножўя ҳаркатлари тўғроисидаги важлар  тасдиғини топмади.
“Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида хизматни ўташ тўғрисидаги Низом”нинг 10-бандида “ўзаро яқин қариндошлик ёки қуда-андачиликда бўлган Бюро ходимларининг (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғил ва қизлар, эр-хотинлар, шунингдек, эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва болалари), башарти улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, биргаликда хизмат қилишлари тақиқланади” деб кўрсатилган.
Биргина мисол, Мўйноқ тумани бўлими бошлиғи М.Балтабаев ва Амударё тумани бўлими бошлиғи Р.Балтабаевлар бир-бирига амакивачча бўлсада, улар собиқ Суд департамент давридан буён ишлаб келиб, 2017 йилда Бюро органларига хизматга олинган. 
Уларнинг бири иккинчисига бевосита бўйсунмаган ҳолда, хизмат олиб бораётганлиги сабабли, Мажбурий ижро бюросида хизматни ўташ тўғрисидаги Низом талаблари бузилмаган.
 
Бундан ташқари, ходимларга даражали унвонлар уларнинг ишчанлик ва шахсий фазилатларини ҳисобга олган ҳолда ҳамда эгаллаб турган лавозими ҳамда иш стажига мувофиқ берилади ва бу бошқарма бошлиғи ваколатига кирмайди.
Шунингдек, юқоридаги важларни ўрганиш даврида “Мажбурий ижро бюросида хизматни ўташ тўғрисида”ги Низомнинг талабларига зид равишда  хизматни ўташ, лавозимга тайинлаш, даражали унвон олиш ва бошқа ҳаракатлар содир этилмаган.
Меҳнат тартиб қоидаларига асосан ходимларнинг шанба ва якшанба кунлари ишлаши фақатгина уларнинг розилиги асосида, иш берувчининг буйруғи билан амалга оширилиши ҳамда уларга иш вақтидан ташқари, дам олиш ва байрам кунларидаги ишлари учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланиши ёки ходимнинг хоҳишига қараб бошқа дам олиш куни (отгул) берилиши кафолатланган ва бундай ҳолатлар қатъий назоратга олинган. 

 

Фойдали ҳаволалар