Жорий йилнинг 25 март куни Telegram тармоғининг “Ваъда бераман” тармоғида “Алимент пулларини тўлаш ва олиш ягона ахборот тизими орқали амалга оширилмаяпти” номли хабар эълон қилинди. Хабардаги вазият бўйича МИБ матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилди.

Алиментга доир мазкур масала Давлатимиз раҳбарининг 24.11.2020 йилдаги “Суд ҳужжатлар ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6118-сонли Фармонининг 6-бандидаги “2021 йил 1 мартдан бошлаб, ижро ҳужжатлари бўйича алимент мажбуриятларини бажариш қарздорлар томонидан Алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизими» орқали амалга оширилиши ҳақидаги тартиб моҳиятини инобатга олмаган кўринади.

Ваҳоланки, алимент тўловларининг масофавий мониторинг қилиш, ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизимини алимент мажбуриятларининг банк ҳисобварағи билан интеграция қилиш тартибини йўлга қўйиш бўйича амалий ва техник ишлар анча олдин бошланган эди.

Мисол учун, ҳозирда оммалашиб бораётган – Алимент қарздорликларини масофадан туриб, мониторинг қилишнинг мобиль иловасини киритиш мумкин.

Янгича тизим тарихда ва қолаверса, собиқ Суд департаменти даврида ҳам бундай тизим мавжуд бўлмаган. МДҲ давлатлари орасида дастлаб Ўзбекистонда шундай тизимни йўлга қўйди.

Февраль ойида ташриф буюрган қўшни республика делегацияси ҳам буни алоҳида эътироф этган эди.

Республикамиздаги 280 мингдан ортиқ алимент олувчи фуқаролар бепул ва беғараз равишда пластик карточкаларни етказиш масаласини банк муассасалари билан олиб борилган музокараларда бу ишни айнан “Алоқабанк” ўз зиммасига олди.

Ҳозирда 1 мартдан кунидан ҳозирга фқадар 68.600 га яқин пластик карточкалар ишлаб чиқилиб, тарқатиш ишлари бошланган.

Бу амалиёт янгича босқич бўлгани боис юзага келаётган муаммолар ҳам йўқ эмас.
Масалан, айрим фуқароларимизда «ўзида мавжуд бўлган ва амалда бошқа банкка пластик карточкага ўтказиш имкони борми?» «Янги турдаги пластик карточкага алиментдан ташқари пул маблағларини қабул қилиш мумкинми ва буни қай тарзда ажратиб олиш мумкин?» «Нақд олишда муаммо бўлмайди?» каби саволлар учрамоқда.

Бу каби саволларга жавоб бериш ва тушунтириш, шунингдек, пластик карточкаларни олиш учун Бюро ва “Алоқабанк” шаҳобчаларига келмаётган фуқароларга, банк ва Бюро давлат ижрочилари маҳалла ва уй-уйма юриб тарқатиш чораларини кўришмоқда.

Бу тизимнинг қулайлиги:
– алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатларининг ижроси
амалда автоматлаштирилади;
– алимент тўловчи ва олувчиларга қулайлик яратилади;
– алимент тўловчилар устидан доимий (масофавий) назорат ўрнатилади;
– фуқаролар мурожаатларининг кескин камайишига эришилади.

Одатий равишда фуқарларимиз энди алимент пулларини Почта тармоқлари ёки МИБ бўлимларига бориб олишига, ортиқча харажатларнинг сарфланишига (Почта хизмати) ҳожат қолмайди.

Юқоридаги келтирилган алимент масалаларини мобиль иловасида кузатиш ва мониторинг қилиш платформасини – Play Market иловасидан MIB.UZ махсус дастурини юклаб олиши мумкин.

Мазкур ягона электрон тизимидаги:
“Қарздорликни текшириш” блоги – мавжуд алимент ва бошқа қарздорликлар ҳақидаги маълумотларни олиш;
“Республикадан чиқишга чеклов” блоги – алимент қарздорликлари мавжуд тақиқларни билиш;
“Алимент калькулатори” алимент тўловларининг миқдорига аниқлик киритиш;
“Ижро мониторинги” блоги – ижро ишлари ва кўрилаётган чоралар жараёнини кузатиб бориш имкониятларини тақдим этади.

Демак, ижтимоий тармоқлардаги назарда тутилаётган ваъда амалда бажарилган ва ишлар давом этмоқда!

 

 

https://hordiq.uz/2021/03/25/mib-bayonoti-aliment-buyicha-plastik-kartochkalarni-etkazish-ishlari-1-martdan-boshlangan/

Фойдали ҳаволалар