Жорий йилнинг 16-17 март кунлари “Facebook” ижтимоий тармоғининг “Группа Закон и Равноправие Узбекистан”, “Патанатомия страны Уз” ва бошқа манбаларда Мажбурий ижро бюроси Мирзо Улуғбек туман бўлими иш юритувидаги фуқаро М.Маматкасимова ва унинг оила аъзоларининг ҳозирда яшаб турган хонадонидан мажбурий кўчириб, бошқа хонадонга киритиш ижро ҳужжати юзасидан эътирозлар хабарлар тарқатилди.
Мазкур хабарлар юзасидан ўрганишлар олиб борилди.
Аниқланишича, 07.01.2021 йилда Мажбурий ижро бюросининг Мирзо Улуғбек туман бўлими ижро иши юритувида Тошкент шаҳар ФИБ судининг 25.12.2020 йилдаги  ижро варақасига кўра,  ундирувчи “B-B STROY” МЧЖ.нинг даъво аризасига асосан, қарздорлар М.Ю.Маматкасимова, К.Д.Маматкасимова ҳамда Т.Д.Маматкасимовларни ҳозирда яшаб турган Мирзо Улуғбек тумани Олтинтепа кўчаси, 249-уй, 4-хонадондан Мирзо Улуғбек тумани Қорасу-6 даҳаси, 9-уй, 31-хонадонга кўчириш тўғрисидаги ижро ҳужжати  бўлим иш юритувига келиб тушган.
Бу ижро иши ҳақида тарафларга маълум қилинган, фуқаро  М.Маматкасимовга эса, шахсан тақдим қилиниб, 15 кунлик ихтиёрий муддат ҳақида ва фуқароларнинг мажбуриятлари тушунтирилиб, далолатнома расмийлаштирилган.
Ижро ҳаракатлари жараёнида 22.01.2021 йилда қарздор М.Маматкасимованинг ижро ҳаракатларини тўхтатиш ҳақидаги мурожаатига асосан ҳал қилув қарори чиққунига қадар ижро иши тўхтатилган ва ижро ҳаракатлари кейинга қолдирилган.
Лекин, Олий суди ФИБ  судлов ҳайъатининг  15.02.2021 йилдаги № 2-1001-1946/52015-сонли ажримига асосан кўчириш тўғрисидаги ижро иши ўзгартирилмаган ва амалда ижроси тикланган.
Шундан сўнг, жорий йилнинг 26 февраль М.Маматкасимова ва бошқаларнинг уйдан ихтиёрий равишда кўчиши юзасидан ижро иши тикланганлигини маълум қилиниб, мажбурий ижро ҳаракатлари 2 март кунига белгилангани ҳақида огоҳлантирилган.
Шундан сўнг, 02.03.2021 йил куни мажбурий ижро ҳаракатларига киришилганда, қарздор М.Маматкасимова масала бўйича юқори турувчи идораларга билан мурожаат қилганлигини, ижро ҳаракатларини кейинга қолдиришни сўраганлиги сабабли ижро ҳаракатлари кейинги қолдирилган.
Жорий йилнинг 16 март куни бўлим давлат ижрочиси С.Худойназаров томонидан қарздорлар ижро ҳужжатини тўхтатиш бўйича ҳеч қандай қонуний ҳужжат тақдим қилолмаганидан сўнг, давлат ижрочиси мажбурий ижро ҳаракатларига киришиб, қарздорларни суд қароридан келтирилган яшаш уйидан мажбурий тартибда чиқариб, белгиланган бошқа манзилдаги уйга кўчириб киритиш юзасидан ижро ҳужжати ижро таъминланган.
Унутмаслигимиз лозим, фуқароларимиз ўзига нисбатан қабул қилинган қарор, ажрим ёки ҳужжатлар устидан суд ва бошқа органларга мурожаат этишлари лозим !
Шундай экан барчаси ўз қўлимизда, эътиборли бўлишимиз ва  асосийси суд қарорлари моҳиятини теран англашимиз лозим бўлади.
Акс ҳолда, Бюро давлат ижрочиси амалда суд ва бошқа орган қарорини муҳокама қилмайди, балки унинг ижрочисига киришади. 
 
Маълумот учун: қарздор М.Маматқосимова 43,55 кв.м.ни ташкил этувчи хонадондан 57,50 кв.м.ни ташкил қилган хонадонга кўчирилди. 
Бу жараёнда фуқаролар томонидан ижро ҳаракатлари қаршилик қилиш ҳолатлари ҳамда ходимларнинг ножўя ҳаракатларни содир этганлиги аниқланмаган.
Ижро ҳаракатларига амалда алоқаси бўлмаган фуқароларга ҳам  ижро иши ва суд қарори мазмуни, мавжуд шикоятлар ва эътирозлар   юзасидан юқори турувчи органларга мурожаат этиш лозимлиги тушунтирилган.

Фойдали ҳаволалар