Фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг ижро варақасига асосан,даъвогар Д. Ниязованинг жавобгар, Ш. Ниязовга нисбатан турмуш қурган даврида яшаган хонадонига киритиш юзасидан ижро ҳужжати Бюронинг Зангиота туман бўлимига 2021 йил 13 январь кунида келиб тушган.

Шу кунни ўзида давлат ижрочиси томонидан Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 23-моддасига асосан 110621000400-сонли ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Ушбу ижро ҳужжатига асосан даъвогар Д.Ниязованинг, жавобгар Ш.Ниязовга нисбатан уйга киритиш юзасидан 2021 йил 18 февраль кунига ижро ҳаракатлари тайинланган.

Уйга киритиш юзасидан жавобгарнинг уйига борилганда, давлат ижрочиси томонидан берилган тушунтиришлардан сўнг жавобгар ва даъвогар яраштирилди. Шундан сунг даъвогар ўз даъво талабидан воз кечди.

Шундай қилиб Зангиота туманида МИБ аралашуви билан навбатдаги оила яраштирилди. Меҳр сабаб яна бир оила қўрғони яна мустаҳкамланди.

 

 

https://hordiq.uz/2021/02/22/192319/

Фойдали ҳаволалар