Мажбурий ижро бюросининг Қўқон шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг тегишли буйруғига асосан қарздор И.Б.дан И.Н. фойдасига уч нафар вояга етмаган фарзанди моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/2 қисми миқдорида алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд эди.
Н.И.га фарзандлари вояга етгунга қадар бўлган давр учун ҳисобланган 110 млн сўм алимент пулини тўлаш ҳақида таклиф билдирилган.     
Унга кўра, қарздор Б.И. Қўқон шаҳрида жойлашган 2 хонали квартирасини собиқ турмуш ўртоғи Н.И.га олди-сотди шартномасига асосан алимент пули ҳисобидан ўтказиб беришини маълум қилган. 
Натижада, хонадон 110 млн сўмга баҳоланиб, Н.И.нинг номига ўтказилиши бўйича нотариал идорада тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Фойдали ҳаволалар