Жорий йилнинг 11 февраль куни “Адолат кўзгуси” газетаси, №6-сонида  “МИБ 10 йилдан бери алиментни ундирмаяпти!” уларга суд қарори бир чақами ?” номли чоп этилган мақола юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

 

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг 30.11.2001 йилдаги 1-3233/2001-сонли ижро варақасига асосан қарздор, А.Ваҳабовдан, ундирувчи Д.Эрматова фойдасига бир нафар фарзанди моддий таьминоти учун ¼ қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Ижро ҳаракатлари даврида қарздор А.Ваҳабовнинг мол-мулкини аниқлаш мақсадида тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилган ва олинган жавоб хатларига кўра қарздорнинг номида хеч қандай мол-мулклар йўқлиги аниқланган ҳамда қарздорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқлари чекланган.

Аниқланишича, қарздор А.Ваҳабов томонидан,ундирувчи Д.Эрматова  фойдасига мунтазам равишда алимент  пуллари тўловларини амалга оширган.

Собиқ суд ижрочисининг 06.01.2017 йилдаги алимент хисоблаш тўғрисидаги қарорига асосан, қарздор А.Ваҳабовнинг алиментдан бўлган қарздорлиги 01.06.2013 йилдан 01.01.2017 йилга қадар 43 ой учун 9.672.396 сўмни ташкил қилган.

25.02.2017 йилда қарздор А.Вахабовдан алимент қарздорлиги хисобидан 2.000.000 сўм алимент пуллари ундирувчи  Д.Эрматовага ундириб берилган.

Қарздор Ваҳабов Абдукарим Абдумаликовичнинг алиментдан бўлган қарздорлиги 7.672.396 сўмни ташкил қилган ва унинг Зангиота туман Ободонлаштириш бошқармасида қабристон қоровули лавозимида ишлаётганлиги аниқланган.

Шунга кўра, 25.02.2017 йилда Ўзбекситон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрсида”ги Қонуннинг 64-моддасига асосан қарздорнинг ойлик иш хақига юборилган ва жами 3.194.491 сўм алимент пуллари ундирувчининг яшаш мангилига почта бўлими орқали юборилган.

Бундан ташқари, 18.01.2018 йилдаги Тошкент вилоят маьмурий судининг кассация инстанциясининг ажримига асосан 06.01.2017 йилдаги собиқ суд ижрочиларининг Зангиота туман бўлими суд ижрочиси А.Абдурашидовнинг алимент хисоблаш тўғрисидаги қарори бекор қилинган.

Суд қарори ҳозирда бекор қилинганлиги сабабли, мурожаат муаллифи алимент ундирув масаласида судга мурожаат этиши мақсадга мувофиқ бўлади.

 

Фойдали ҳаволалар