Жорий йилнинг 03 февраль куни “Kun.uz” расмий сайти орқали “Юнусобод метроси қурилишидаги фожиа: жабрланувчиларга етган зарар тўлиқ қопланмаган бўлиши мумкин” номли мақола юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Мазкур мурожаатда кўтарилган масалалар ўрганилганида қуйидагилар маълум бўлди.

Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлароро судининг 27.11.2020 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “SBK Universal Construction Group” МЧЖдан даъвогар Л.Рахмонова фойдасига етказилган маънавий зарар учун 300.000.000 сўм компенсация ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган ва 30.12.2020 йилда ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарор қабул қилиниб, тарафларга почта бўлими орқали юборилган.

Мажбурий ижро харакатлари давомида, қарздор “SBK Universal Construction Group” МЧЖга тегишли бўлган ва ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулк, кўчмас мулк ва бошқа турдаги мол-мулкларни аниқлаш мақсадида, тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилиб, олинган жавоб хатларига кўра, қарздор номига расмийлаштирилган “ZOOMLION QY26VF” русумли автокран воситаси борлиги аниқланиб автокранга ва барча мол-мулкларига банд солинди.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор “SBK Universal Construction Group” МЧЖдан даъвогар Л.Рахмонова фойдасига 25.733.522 сўм ундирилган бўлиб, қолдиқ қарздорлик 274.266.478 сўмни ташкил этган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор “SBK Universal Construction Group” МЧЖнинг барча банк хисоб рақамларига банд солинган.

Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлароро судининг 27.11.2020 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “SBK Universal Construction Group” МЧЖдан даъвогар Рахмонова Лобар Абдуғафуровна фойдасига 100.000.000 сўм компенсация ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган ва 30.12.2020 йилда ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарор қабул қилиниб, тарафларга почта бўлими орқали юборилган.

Ижро ҳаракатлари даъвомида 27.01.2021 йилда қарздор “SBK Universal Construction Group” МЧЖдан даъвогар Рахмонова Лобар Абдуғафуровнанинг хисоб рақамида 100.000.000 сўм компенсация пуллари тўлиқ ўтказиб берилиб ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддасига асосан тамомланган.

Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлароро судининг 27.11.2020 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “SBK Universal Construction Group” МЧЖдан даъвогар Л.Рахмонова фойдасига 2021 йил 1 январдан бошлаб 2016 йилда тўғилган Дилнура, 2018 йилда тўғилган Муҳаммадзохид ҳамда 2013 йилда тўғилган Низомабону исмли фарзандларининг 16 ёшга тўлгунга қадар ҳар ойда ҳар бир фарзандига 727.608 сўмдан компенсация ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган ва 30.12.2020 йилда ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарор қабул қилиниб, тарафларга почта бўлими орқали юборилган.

Ижро ҳаракатлари даъвомида қарздор “SBK Universal Construction Group” МЧЖ рахбари суднинг қарорида келтирилган талабларни бажариши учун расман огоҳлантирилиб талабнома берилган.

Мажбурий ижро харакатлари давомида, қарздор “SBK Universal Construction Group” МЧЖга тегишли бўлган ва ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулк, кўчмас мулк ва бошқа турдаги мол-мулкларни аниқлаш мақсадида, тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилиб, олинган жавоб хатларига кўра, қарздор номига расмийлаштирилган “ZOOMLION QY26VF” русумли автокран воситаси борлиги аниқланиб автокранга ва барча мол-мулкларига банд солинди.

Ҳозирги кунда ижро ҳаракатлари амалга оширилмоқда.

Фойдали ҳаволалар