Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармасида шеърият мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Республика Маъаният ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимлари билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда бошқарма ходимлари иштирок этди.

Таниқли шоир, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари, “Маърифат тарғиботчиси” жамияти аъзоси Зиёвиддин Мансуров тадбир иштирокчиларига Алишер Навоийнинг беназир ижодий мероси, миллий маънавиятимиздаги ўрнига алоҳида тўхталиб ўтди. Айниқса, буюк мутаффакирнинг 580 йиллигини кенг нишонлаш бўйича 2020 йилда Президентимизнинг қарори қабул қилингани эътироф этилди.

Қарорда Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижодини мамлакатимиз ва халқаро миқёсида кенг ўрганиш ва тарғиб этилаётгани айтиб ўтилди. Айниқса, Алишер Навоий қолдирган бой бебаҳо асарларининг бугунги глобаллашув жараёнларида нафақат мамлакатимизда, жаҳон ҳамжамиятида ҳам дунё олимларида ҳам катта қизиқиш уйғотаётгани, бу борадаги ишларга тўхталиб ўтди.

Тадбирда Алишер Навоийнинг ғазаллари, асарларидан намуналар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

 

 

https://zamin.uz/jamiyat/83581-mib-namanganda-bujuk-mutaffakirning-anavoijning-580-jilligiga-baishlangan-tadbir-tashkil-jetdi.html

Фойдали ҳаволалар