Яккабоғ тумани "Чайдари" маҳалласида яшовчи фуқаро С.Ж оилавий келишмовчилик сабабли турмуш ўртоғининг уйидан кетишга мажбур бўлган. Бироқ вояга етмаган бир нафар фарзандини олиб кетолмагач, судга мурожаат қилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судининг ижро варақасига асосан 3 ёшли Акобиржонни онасига олиб бериш белгиланган. Ушбу ижро варақа Бюронинг Яккабоғ туман бўлими иш юритувида келиб тушган ва шу куннинг ўзида давлат ижрочиси томонидан белгиланган тартибда «ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинган.

Бўлим ходимлари томонидан қарздорга вояга етмаган болаларни онасига ихтиёрий равишда топшириш тўғрисида огоҳлантириш хати юборилган.

Лекин қарздор фарзандини онасига беришдан бош тортган. Шунга кўра, жорий йилнинг 4 январь куни давлат ижрочилари тегишли органлар ва холислар иштирокида Акобиржон онаси С.Ж тарбиясига олиб берилиб, ижро ҳужжати амалда тамомланди.

 

https://zamin.uz/jamiyat/82587-3-eshli-bola-onasining-tarbijasiga-olib-berildi.html

Фойдали ҳаволалар