Самарқанд вилояти Матбуот уйида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган матбуот анжуманида жорий йилнинг ўтган 11 ойида 272 мингга яқин ижро ҳужжатлари юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилгани маълум қилинди.

– Мазкур ҳужжатлар бўйича ижрога қаратилган мажбурий мулкий ундирувларнинг умумий суммаси 2 трлн. 230 млрд. 365 млн. сўмни ташкил қилади, – деди бошқарма бошлиғи А.Зокиров. – Шу пайтгача амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасижа 1 трлн. 308 млрд. 659 млн. сўмлик 168 минг 610 та ижро ҳужжати бўйича якуний қарорлар қабул қилинди. Амалда 706,6  млрд. сўмлик тўлов ва қарздорликлар ундирилди. Қолдиқдаги 921 млрд. 705 млн. сўмлик 103 088 та ижро ҳужжатлари бўйича ҳозирги кунда тегишли тадбирлар амалга оширилмоқда.  

Давлат фойдасига ундирувлар билан боғлиқ жами 113.490 та ижро ҳужжатлари юзасидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, амалда 273,1 млрд. сўми ундирилиши таъминланди.

Вилоятда маъмурий жарималар билан боғлиқ ижро хужжатлари сони жами ижро ҳужжатларининг 48,5 фоизини ташкил қилмоқда.  

Ўтган 11 ойда бу тоифадаги 62,8 млрд. сўмлик 132 мингга яқин ижро ҳужжатлари юзасидан тегишли тадбирлар амалга оширилиб, 86200 дан ортиғининг (39,1 млрд. сўмлик) ижроси таъминланди.  

2020 йил 1 декабрь ҳолатида бошқарманинг шаҳар ва туман бўлимлари иш юритувида алимент унидирувлари билан боғлиқ 29 мингга яқин ижро ҳужжатлари мавжуд. Шунингдек, аҳоли томонидан келиб тушган 17 мингдан ортиқ мурожаатларнинг ҳам салмоқли қисмини (10 882 та) алимент ундирувлари билан боғлиқ мурожаатлар ташкил қилмоқда.  Йил бошидан буён ушбу мурожаатларнинг 5870 таси қаноатлантирилиб, алимент олувчиларга қарздорлардан 14,4 млрд. сўм маблағ ундириб берилди. Доимий равишда алимент тўловларидан бўйин товлаб келган 427 нафар қарздор маъмурий жавобгарликка, 26 нафари жиноий жавобгарликка тортилди.

Матбуот анжуманида давлатимиз раҳбари томонидан 2020 йил 24 ноябрь куни қабул қилинган “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон билан мазкур тизимда жорий этилаётган янгилик ва ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди.  

- Ушбу фармон билан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини ошириш бўйича республика ва ҳудудий кенгашлар ташкил этилди, - деди А.Зокиров. – Республика Кенгаш раиси Бош прокурор, жойларда эса ҳокимлар ҳисобланади. Вилоятимизда ҳам Кенгашлар ташкил этилиб, мажбурий ижро ҳаракатларида юзага келаётган муаммоларнинг сабаб ва шарт-шароитлари биргаликда ўрганиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилиши натижасида ўтган қисқа вақтда, яъни 24 кунда 316 миллиард сўмлик маблағ ундирилиши таъминланди. Шу пайтгача умуман, ижро ҳаракатлари билан боғлиқ бундай кўрсаткичга эришилмаган эди.

Матбуот анжуманида давомида оммавий ахборот воситалари вакилларининг саволларига жавоб қайтарилди.

 

https://uza.uz/uz/posts/samarqandda-aliment-tolamagan-26-shaxs-zhinoiy-zhavobgarlikka-tortildi_193219

 

 

Фойдали ҳаволалар