МИБ Тошкент шаҳар бошқармасининг ахборот хизмати «Zamon.uz»га хабар беришича, фуқаролик ишлари бўйича Шайҳонтохур туманлараро судининг 27.11.2019 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор фуқаро Н.Зиямухамедовдан ундирувчи “Арх-Дизайн Санъати” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 64.500.000 сўм карз ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати МИБ Олмазор туман бўлими иш юритувига 27.01.2020 йилда келиб тушган. Шу куннинг ўзида ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
 
МИБ туман бўлими давлат ижрочиси О.Маликов томонидан ижро ишини юритиш қарори  қарздорга юборилган. Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздордан 64.500.000 сўм қарздорлик  ундирувчи  тадбиркорниниг  ҳисоб рақамига  ўтказиб берилган.
 
 

Фойдали ҳаволалар