Маълумки, ходим билан иш берувчи ўртасида меҳнат шартномасининг тузилиши тарафлар учун муайян ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг вужудга келишига асос бўлади. Ушбу ҳуқуқ ва мажбуриятлар меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган бўлиб, ходимлар, иш берувчилар, ҳаққоний ва хавфсиз меҳнат шарт-шароитларини, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва соғлиғи ҳимоя қилинишини таъминлайди.

Ходимнинг меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки ўз меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши сабабли етказилган зарар иш берувчи томонидан тўлиқ ҳажмда тўланиши белгиланган.

Мажбурий ижро бюроси Сардоба туман бўлими иш юритувига, Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг 25.03.2020 йилдаги  ва 23.09.2020 йилдаги жами 2 та ижро ҳужжатларида қарздор “Пахтаобод пахта тозалаш” АЖдан ундирувчи бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Сардоба туман бўлими фойдасига 117 259 441 сўм ҳамда 69 200 463 сўм  ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари 12.05.2020 йилда, 07.10.2020 йилда келиб тушган.

Ушбу ижро ҳужжатларии бўйича ижро ҳужжати келиб тушган кундан давлат ижрочиси томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатлари ижро этиш тўғрисидаги Қонун”нинг 23-моддасига асосан ижро иши қўзғатилган ва тарафларга юборилган.

Ўз вақтида олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида 16.11.2020 йилда ҳар иккала ижро ҳужжати бўйича жами 186 459 904 сўм бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Сардоба туман бўлими фойдасига ундириб берилди.

Ушбу маблағлар, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Сардоба туман бўлими томонидан “Пахтаобод пахта тозалаш” АЖда иш жараёнида меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши оқибатида ногирон бўлиб қолган фуқароларга берилади.

Фойдали ҳаволалар