Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон президентининг 2020 йил 17 ноябрдаги фармонига асосан Ҳасан Муродович Кабиржонов Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимида иш бошлади.

Ҳасан Кабиржонов бунга қадар Мажбурий ижро бюроси директорининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.

https://kun.uz/82460876

Фойдали ҳаволалар